БМТ: Арабистон БМТнинг Яманга инсонпарварлик юкларини жўнатишига қаршилик кўрсатади
(last modified Wed, 02 Aug 2017 13:50:44 GMT )
август 02, 2017 18:50 Asia/Tashkent
  • БМТ: Арабистон БМТнинг Яманга инсонпарварлик юкларини жўнатишига қаршилик кўрсатади
    БМТ: Арабистон БМТнинг Яманга инсонпарварлик юкларини жўнатишига қаршилик кўрсатади

Саудия арабистони режими БМТнинг инсонпарварлик ёрдамларини Ямандаги уруш асоратида қолган халққа жўнатишга қаршилик кўрсатмоқда

Бирлашган миллатлар ташкилотининг тараққиёт дастури бўйича намояндасининг маълум қилишича, Саудия арабистони режими БМТнинг инсонпарварлик ёрдамларини Ямандаги уруш асоратида қолган халққа жўнатишга қаршилик кўрсатмоқда.

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Аваки Лотсма сешанба кунги чиқишида шундай айтдики, Саудия арабистони Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсонпарвалик юкларини Ямандаги урушда қолган одамларга олиб боришга мўлжалланган авиацияга ёқилғи беришга монеълик қилияпти.  

Бирлашган миллатлар ташкилоти Ямандаги урушда қолган одамларга ёрдам кўрсатиш учун иккита самолётдан фойдаланади. Ушбу самолётлар Иордания ва Жибутидан Яманга қараб парвоз қилади. Аммо, Яман пойтахти Санъода самолётларнинг қайтиши учун ёқилғи қўйишга унчалик ҳам эҳтиёж сезишмайди. 

 

Ёрлиқ