Афғонистоннинг Сарипул вилоятида тинч аҳолини қурбон бўлаётганидан хавотирланишлар ошиб бормоқда
(last modified Tue, 08 Aug 2017 13:11:42 GMT )
август 08, 2017 18:11 Asia/Tashkent
  • Афғонистон
    Афғонистон

Афғонистон давлати бу мамлакатнинг Сарипул вилоятида террорчилик гуруҳлар томонидан содир этилаётган янги жиноятлардан жиддий хавотирланиш билдирмоқда.

Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Афғонистоннинг Сарипул вилояти ҳокимлиги идораси  чиқарган баёнотида  айни ҳолда Сайёд тумани Мирзо Авланг минтақасида яшайдиган 150  оила аъзолари террористлар томонидан қўршовга олинган деб айтди.

Шу ҳолда Сарипул вилоят ҳокими Зоҳир Ваҳдат  ҳам Афғонистон давлатини  Мирзо Авланг минтақасида тинч аҳолини қурбон бўлаётганига шоҳид бўлиб сукут сақлашда айблади. У ўз сўзларида  бу минтақада террористлар жиноятлари олди олинмаганида  улар барча тинч аҳолини ўлдирадилар деб огоҳлантирди.

 Амо Афғонистоннинг миллий бирлик давлатини ижроий кенгаши раисининг иккинчи муовини Муҳаммад Муҳаққиқ, Афғонистон президентининг биринчи ўринбосари генерал Абдурашид Дўстум, Балх вилояти ҳокими Атомуҳаммад Нур чиқарган баёнотида Мирзо Авланг минтақасида террористлар содир этаётган  ваҳшиёна  жиноятларни кескин қоралаб,  бу жиноятларни Афғонистоннинг бошқа  минтақаларида кенгайиб бориши ҳамда Кобул давлатини сукут сақлаётганини танқид этдилар.

Ҳозиргача 50 дан ортиқ тинч аҳоли бу минтақада қурбон бўлган.

 

Ёрлиқ