АҚШ таҳдидларидан сўнг, Венесуэлла ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи
Венесуэлла президенти АҚШ президентининг сўнгги таҳдидларига жавобан бу мамлакат қуролли кучларини яқин келажакда кенг- қамровли ҳарбий машқлар ўтказиши ҳақида хабар қилди.
Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Венесуэлла президенти Николас Мадуро бу мамлакат пойтахти Каракас шаҳрида ўзининг минглаб тарафдорлари тўпламида ҳарбий машғулотлар ўтказилиши учун мамлакат қуролли кучлари етакчиларига кўрсатма берганини маълум қилди.
Мадуро шунингдек Венесуэлла ҳарбий кучларининг ҳарбий машғулотларини 26-27 август кунлари ўтказилиши эҳтимоли борлигини ҳам айтди.
У шунингдек барча таҳдидлар қаршисида ўз мамлакатини ҳимоя қилишини қўшимча қилди.
Олдинроқ АҚШ президенти билдирган изҳоротида Венесуэлла масаласи борасида кўп вариантлар мавжудлиги ва улардан бири ҳарбий вариант эканлигини иддао қилганди.