БМТ бош котиби АҚШдаги ирқчилик ва исломдан қўрқиш ҳаракатларини кескин қоралади
(last modified Wed, 16 Aug 2017 14:17:50 GMT )
август 16, 2017 19:17 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби АҚШдаги ирқчилик ва исломдан қўрқиш ҳаракатларини кескин қоралади
    БМТ бош котиби АҚШдаги ирқчилик ва исломдан қўрқиш ҳаракатларини кескин қоралади

Шанба куни АҚШнинг Виржиния штатидаги Шарлотсвиллдаги зўравонликлар ва ирқчилик намойишларида бир ёш ўспирин автомашина билан намойишчиларга қарата ҳамла қилди ва уларнинг устига бостириб борди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Америкада ирқчилик, исломдан қўрқиш ва бегоналардан қўрқишга қаратилган ҳаракатларни кескин қоралади. Ройтерз ахборот агентлигининг маълум қилишича, БМТ бош котиби Антонио Гуттереш Виржиния штатидаги Шарлотсвиллдаги зўравонликларни танқид қилиб шундай айтдики, ирқчилик, бегоналардан қўрқиш ва яҳудийлар билан зиддиятга бориш ҳамда исломдан қўрқиш, жамият онгини заҳарлаб қўяди. 

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби инсониятга қарши нафратни қўзғатадиган ҳаракатлар ҳар қаерда бўлмасин, ушбу иллатга қарши қатъиятлик билан кураш олиб бориш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Шанба куни АҚШнинг Виржиния штатидаги Шарлотсвиллдаги зўравонликлар ва ирқчилик намойишларида бир ёш ўспирин автомашина билан намойишчиларга қарата ҳамла қилди ва уларнинг устига бостириб борди. Натижада эса, бир нафар аёл ҳалок бўлди ва 19 нафар инсон оғир тан жароҳати олди.