АҚШнинг Афғонистондаги янги ҳарбий стратегияси
АҚШ давлатининг миллий хавфсизлик гуруҳи вужудга келган бир неча ой давомидаги баҳс- мунозара ва жанжаллардан кеийн ниҳоят бу мамлакат президенти Дональд Трамп Афғонистон борасидаги Вашингтоннинг янги уруш стратегияси ва бу мамлакатга қўшимча ҳарбий кучлар жўнатиш қарорига келганини эълон қилди.
Янги стратегияси чорчубасида Афғонистондаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги ихтиёрига янада кўпроқ ҳарбий кучлар топиширилиши кузатилмоқда. Дональд Трамп ҳам Афғонистонга яна 4 мингга яқин ҳарбий кучларни сафарбар этиш дастурини маълум қилган.
Янги ҳарбий кучлар Афғонистонда жойлаштирилган 8400 нафар АҚШлик ва НАТОнинг 5 минг аскарлари сафига қўшилади.
АҚШ давлати Афғонистон ҳуудудларида янги стратегиясини амалга ошириш учун НАТО ташкилотининг бошқа аъзолари розилиги жалб этишга умид қилган.
Жорий йилнинг июл ойи охирларида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матис ҳарбий вариант Трамп илгари сурган янги стратегиянинг бир қисмидир ва асосан НАТО аъзоларининг ҳамкорликларининг шаклига ҳам чамбарчасб боғлиқдир деб эълон қилди.
Трамп томонидан Афғонистонга нисбаттан АҚШнинг янги стратегиясини ижро этиш ва тузишга маъсул этиб тайинлаган Жеймс Матис Афғонистонда ҳарбий кучлар даражасини тайинлаш масъулиятини ҳам ўз зиммасига олган. У шунингдек бу стратегиянинг кўп томонлари НАТОга аъзо давлатларнинг ёрдамига боғлиқ деб иддао қилган.
Афғонистон ҳудудларида АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларининг 16 йил давомидаги ҳузуридан кеийн бу мамлакатда хавфсизликни таъминлаш заминасида нафақат кўринарли ва ижобий ишлар-натижалар вужудга келмади, балки бутун дунё Толибон гуруҳи томонидан Афғонистоннинг турли минтақаларини босиб олиниши, мамлакатда ИШИД каби террорчи гуруҳ фаолиятини ошиши, ҳамда хавфсизлик ва барқарорликни янада барҳам топишига шоҳид бўлмоқда.
Дональд Трамп давлати афтидан ушбу вазиятга қарши кураш олиб бориш учун янги стратегини ижро этишга уринмоқда.
Шу ҳол билан бирга Вашингтон давлати ушбу арсада якка- ёлғиз кириши ва амал қилишга унча қизиқмайди бироқ АҚШ давлатини Афғонистондаги янги стратегиясини амалга ошириш мақсадида НАТО ташкилотининг бошқа аъзоларини жалб этиш учун турли абзалларни ишга солиш имкониятига эга бўлганини кузатиш мумкин.
Матиснинг айтишича, Афғонистонда АҚШнинг янги стратегияси минтақавий бир чорчубда бўлиб Афғонистон урушини қандай шаклда тугатиш масаласига қаратилган. Матис бу стратегия Афғонистонда Ғарб мамлакатлари ҳарбий кучларини оширишга қаратилмаганлигини иддао қилсада аммо шу ҳол билан факт -далиллар ушбу стратегиянинг асосий мақдаларидан бири АҚШ ва НАТО ҳарбий кучларини сафарбар этиш орқали Афғонистонда ҳарбий нуфуз ва ҳузурини кучайтириш эканлигидан далолат беришмоқда.
АҚШ давлати Афғонистон борасидаги янги ҳарбий стратегиясини шу ҳолда эълон қилмоқдаки, экспертлар Толибон гуруҳи ва ИШИД террорчи гуруҳининг фаолияти ва амалиётларни ошиб боришига эътибор бериб, Афғонистонда хавфсизлик вазиятни янада мураккаблашганлиги тўғрисида огоҳлантиришмоқда.
2001 -чи йилда АҚШнинг Афғонистонга уюштирган ҳужуми ва бу мамлакатни терроризмга қарши кураш баҳонаси билан ишғол этгани афғон халқини қурбон бўлиши, турли минтақаларда нотинчликларни ошиб бориши, Толибон гуруҳини қайта кучайиши ва Афғонистонда ИШИД такфирийгуруҳи фаолиятини вужудга келиши, гиёҳванд моддаларни экилиши ва ишлаб чиқарилишини кўпайиши, ҳамда экстремистлар ва уларнинг фаолиятини Афғонистон билан қўшний бўлган Марказий Осиёга салбий таъсирини етказишдан бошқа ҳеч қнадай натижа бергани йўқ.
АКфғонистон ишлари бўйича сиёсий таҳлилчи Муҳаммад Акбарнинг айтишича, 11 сентябр ҳодисаларини баҳона қилиб ўзининг махсус мақсадлари билан Афғонистонга ҳужум уюштирган АҚШ давлати ҳозиргача минтақада кўзда тутган ҳеч бир мақсадига эриша олмаган.
Дарвоқи Афғонистонда Ғарб давлатлари ҳарбийларининг сонини кўпайтирилиши бу мамлакатда тинчлик -барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга олиб келмайди.
АҚШнинг сиёсий эксперти Барнет Рубин ҳам АҚШ ҳарбий кучларининг доимий ҳузури билан Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик таъминланмайди деган ақидага эгадир.