Ҳавас қилишга арзийдиган ӯлим
август 30, 2017 09:09 Asia/Tashkent
Доғистонлик зиёратчи Мадина остонасида вафот этди
Доғистоннинг Тарки қишлоғидан бўлган зиёратчи аёл Мадина шаҳрига келиб тушиши билан тўсатдан юз берган оғриқ туфайли ҳушини йўқотди. Бу ҳақда “Доғистон овози” портали ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.
Azon.uz сайтининг хабарига кӯра аёл ҳушини йўқотганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб, жон таслим қилган. Дастлабки ҳулосаларга кўра, ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган. Аёл Мадинанинг ўзида, Масжидул Набавия ёнида жойлашган Бақиъ қабристонига дафн этилди.
Ёрлиқ