Бирмада роҳинга мусулмонларидан бўлган 370 нафар киши ўлдирилган
Бирма ҳарбий кучлари қарийб 370 нафар мусулмонни ўлдиришди.
Бирма ҳарбий ва хавфсизлик кучлари роҳинга мусулмонларига қарши янги жиноятларни содир этишди ва 370 нафар мусулмонни ўлдиришди.
Рейтер ахборот агентлигининг маълум қилишича, роҳинга мусулмонларига қарши Бирма ҳарбий кучлари томонидан бошланган амалиёт натижасида 38 мингга яқин мусулмонлар Бирмадан қочиб, Бангладеш чегара- ҳудудларига боришган.
Мусулмонларга қарши Бирма ҳарбий кучларининг амалиётлари Рохайн вилоятида 10 кун олдин бошланган эди ва ҳалигача давом этмоқда.
Рохайн вилояти 2012 йилдан бошлаб Бирма ҳарбийлари ва радикал буддоийларнинг роҳинга мусулмонларига қарши тўқнашув майдонига айланган.
Ҳозиргача ушбу ҳужумлар натижасида Бирманинг кўплаб мусулмонлари ўлдирилган ва ўн минглаб мусулмонлар яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлишган.