Лавров: Американинг мақсади Сурияда террорчиларни ҳимоя қилишдир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i22799-Лавров_Американинг_мақсади_Сурияда_террорчиларни_ҳимоя_қилишдир
Сурияда Америка террорчиларни ҳимоя этишда айбланди
(last modified 2018-08-22T17:51:56+00:00 )
сентябр 01, 2017 17:15 Asia/Tashkent
  • Лавров: Американинг мақсади Сурияда террорчиларни ҳимоя қилишдир

Сурияда Америка террорчиларни ҳимоя этишда айбланди

Россия Ташқи ишлар вазири Американи Сурияда террорчиларни ҳимоялашда айблади.

Алмаёдин телеканалининг маълум қилишича, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  жума куни қилган суҳбатида  Сурия инқирозини ҳал этишда Америка ожиз қолганини баён қилган.

Унга кўра, Американинг мақсади Суриядаги қонуний ва халқ сайлаган  сиёсий тизимга қарши курашиш учун террорчиларни ҳимоя этишдир.

Россия Ташқи ишлар вазири, жумладан Сурия муаммоларини ҳал этиш учун амалга оширилган тинчлик музокаларалари  жараёнларига АҚШнинг олдинги президенти Барак Обама ва Американинг ҳозирги президенти ҳам ижобий ёндашмаган.

Сергей Лавров Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Россия  минтақавий ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлади.