Ким Чен Ин ядрочи олимлар учун байрам зиёфатини уюштирди
(last modified Sun, 10 Sep 2017 07:43:46 GMT )
сентябр 10, 2017 12:43 Asia/Tashkent
  • Ким Чен Ин ядрочи олимлар учун байрам зиёфатини уюштирди
    Ким Чен Ин ядрочи олимлар учун байрам зиёфатини уюштирди

Олтинчи ядро синовини КХДР 3 сентябрь куни ўтказди. Мамлакат ҳукумати таъкидлашича, улар баллистик ракета учун водородли жанговар каллакни ярата олган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядрочи олимларни олтинчи ядро синови ўтказилиши муносабати билан табриклаш мақсадида улар учун кенг кўламли байрам уюштирди. Бу ҳақда «Газета.ru» Шимолий Корея ахборот агентлигига таяниб хабар берди.

Тадбир қачон бўлиб ўтганига аниқлик киритилмаяпти, аммо таҳлилчилар у 9 сентябрь, шанба куни ўтказилганини қайд этмоқда. Агентлик эълон қилган суратларда Ким Чен Ин КХДР ядро дастури учун жавобгар бўлган икки нафар энг таниқли олим билан бирга турганини кўриш мумкин.

Байрам 9 сентябрь куни нишоналандиган Шимолий Корея ташкил топган кунга тўғри келди.

Олтинчи ядро синовини КХДР 3 сентябрь куни ўтказди. Мамлакат ҳукумати таъкидлашича, улар баллистик ракета учун водородли жанговар каллакни ярата олган.

Ёрлиқ