МДҲ мамлакатларининг қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилади
(last modified Mon, 11 Sep 2017 13:30:09 GMT )
сентябр 11, 2017 18:30 Asia/Tashkent
  • МДҲ мамлакатларининг қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилади
    МДҲ мамлакатларининг қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилади

Ушбу ҳарбий машғулотлар Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон республикаларининг қуролли кучлари иштирокида,

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 6 та мамлакатининг қўшма ҳарбий машғулотлари Қозоғистон, Россия ва Тожикистон республикаларининг ҳарбий базаларида "Коллектив кураш-2017" номи остида ўтказилиши кутилмоқда. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ушбу ҳарбий машғулотлар Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон республикаларининг қуролли кучлари иштирокида, террорчилик ҳаракатларига ва қуролли тўқнашувларга қарши курашиш мақсадида Қозоғистоннинг Саршаган, Россиянинг  Ишалок ва Тожикистоннинг Ҳарб майдон ҳарбий базаларида ўтказилиши режалаштирилган. 

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг ҳаво мудофаа тузилмасининг "Коллектив кураш -2017" номли қўшма ҳарбий машғулотлари жорий йилнинг 14 сентябр кунидан 22 сентябр кунигача давом этади. 

Ёрлиқ