АҚШ армияси юзлаб аскарларини Польшага жўнатди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i23421-АҚШ_армияси_юзлаб_аскарларини_Польшага_жўнатди
Россия федерацияси армиясини бу мамлакатнинг ғарб минтақаларида ҳарбий машғулотларни бошлагани билан бир вақтда, АҚШ армияси ҳам ўнлаб танка, ҳарбий машиналари ва юзлаб ҳарбий кучларини Польшага юборган.
(last modified 2018-08-22T17:52:08+00:00 )
сентябр 17, 2017 18:27 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси
    АҚШ армияси

Россия федерацияси армиясини бу мамлакатнинг ғарб минтақаларида ҳарбий машғулотларни бошлагани билан бир вақтда, АҚШ армияси ҳам ўнлаб танка, ҳарбий машиналари ва юзлаб ҳарбий кучларини Польшага юборган.

ЭЙБИСИ телеканалининг кечанги  хабарига кўра,  ушбу танкалар АҚШ ва Польша ўртасидаги ҳарбий  ҳамкорликларнинг бир қисми сифйатида Европанинг ушбу мамлакатига жўнатилган.

Мазкур хабарга асосан,  бу ҳарбий техника ва аскарлар АҚШ томонидан бевосита  денгиз орқали Польшага сафарбар этилган илк ҳарбий тажҳизотлардир.

Шу билан бир вақда Россия давлати ҳам бу мамлакатнинг ғарб чегараларида ҳарбий машқлар ўтказмоқда. Россия армиясига кўра, "Запад-2017" номли ҳарбий машқларда 12 мингга яқин ҳарбий кучлар қатнашмоқда.