Афғонистон жануби шарқида кучли портлаш содир бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i23423-Афғонистон_жануби_шарқида_кучли_портлаш_содир_бўлди
Афғонистон жануби шарқидаги Хўст шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида 4 нафар ҳалок бўлди.
(last modified 2018-08-22T17:52:08+00:00 )
сентябр 17, 2017 18:41 Asia/Tashkent
  •  кучли портлаш
    кучли портлаш

Афғонистон жануби шарқидаги Хўст шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида 4 нафар ҳалок бўлди.

ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра,  Хўст шаҳрида мобил телефон хизмати дўконларидан бирида бомба портлаши оқибатида  4 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб, 15 киши жароҳат олди.

Ҳозиргача  ҳеч бир гуруҳ ва ё шахс бу ҳужум учун масъулиятни зиммага олмаган.

Сўнгги ойлар ичида Афғонистоннинг турли минтақалари хусусан Кобул шаҳрида  тез-тез террорчилик ҳужумлар ва портлашлар юз бермоқда. Бу ҳужумлар натижасида юзлаб инсонлар қурбон бўлган.