Пентагон Украинага бепул ҳарбий техника етказиб бермоқчи
(last modified Tue, 19 Sep 2017 13:44:03 GMT )
сентябр 19, 2017 18:44 Asia/Tashkent
  • Пентагон Украина
    Пентагон Украина

АҚШ давлати 500 миллион долларга тенг ҳарбий техника ва тажҳизотларни Украина давлатига ҳадя қилишни режалаштирган.

Рус тилидаги Интерфакс ахборот сайтиининг хабар қилишича, бугун Украина президенти Петро Порошенко  сўзлаган нутқида АҚШ сенати  2018 чи йилги хавфсизлик ва мудофаа бюджетини қабул қитлган. Унинг асосида  Киев давлатини қурол- аслаҳа ва хавфсизлик жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида 500 миллон долларга тенг бепул ҳарбий -техника, ускуналар ва тажҳизотларини Украинага топшириши кутилмоқда деб айтди.

Россияга қарши сиёсатларини ижро этишда Украининг иттифоқчиси бўлган АҚШ  давлати мудофаа вазири Жеймс Матис  август ойининг 25 кунида  Порошенко билан учрашганида  Вашингтон давлатини Киевга 175 миллион долларга тенг ҳарбий- техника ва ускунларни ҳадя қилишини маълум қилганди.

АҚШ томонидан Украинага топшириладаган ҳарбий техникаларни 500 миллион долларга етгани  Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқаларни тобора совуқлашиб кетишига сабаб бўлиши айтилади.