БМТда ядровий қуролларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома имзоланди
Дунёнинг 50 га яқин мамлакатлари томонидан ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги ушбу шартнома ўтган июль ойида дунёнинг 122 мамлакати жумладан Эрон Ислом жумҳурияти томонидан қабул этилганди.
Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, Корея ярим оролида кескинликлар ва бўҳронларни авж олиши билан кеча дунёнинг 50 мамлакати Нью-йорк шаҳридаги БМТ қароргоҳида ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Мазкур шартнома 90 кундан кейин ижро этила бошланади.
Ядровий қуролга эга 9 мамлакатнинг ҳеч бири ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолаш жараёнида қатнашмади.
Мазкур шартнома туфайли ядровий қуролга эга бўлиб бу шарномани имзолаган ҳар бир мамлакат муайян бир муддат ичида ядровий омборлари ва унга тегишли таъсисотларини нобуд қилиши тўғри келади.