БМТ Хавфсизлик кенгашида Мьянмадаги вазият муҳокама қилинади
(last modified Tue, 26 Sep 2017 08:13:00 GMT )
сентябр 26, 2017 13:13 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик кенгашида Мьянмадаги вазият муҳокама қилинади
    БМТ Хавфсизлик кенгашида Мьянмадаги вазият муҳокама қилинади

Маълумот учун, Мьянмада можаро бошланганидан бери ўтган бир ой давомида 420 мингдан ортиқ рохинжа уйини тарк этишга мажбур бўлди

БМТ Хавфсизлик кенгаши 28 сентябрь куни Мьянмадаги вазиятни муҳокама қилиш учун мажлис ўтказади. У ерда юз минглаб кишиларни қўшни Бангладешга қочишга мажубр қилган зўравонликлар давом этмоқда, деб хабар қилмоқда AFP агентлиги дипломатик доиралардаги манбаларга таянган ҳолда. 

Эшитувларни ўтказиш ташаббусини 7 давлат илгари сурган, улар орасида АҚШ ва Франция ҳам бор. Мажлис чоғида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳисоботини тақдим этади. 

13 сентябрь куни БМТ ХК Мьянмадаги вазият бўйича ёпиқ мажлис ўтказган ҳамда минтақада зўравонликларни қоралаб, уни тўхтатишга чақирган эди. 

Ёрлиқ