Ашраф Ғани Афғонистонда барқарорлик ўрнатишни таъкидлади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i24001-Ашраф_Ғани_Афғонистонда_барқарорлик_ўрнатишни_таъкидлади
Афғонистон президенти бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:52:17+00:00 )
сентябр 28, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани
    Ашраф Ғани

Афғонистон президенти бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани  Кобул шаҳрида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матис ва НАТО бош котиби Янис Столтенберг билан учрашганида  уруш  йўли билан ҳеч бир томонни ғалабага эриша олмайдиганлигини маълум қилди.

Ашраф Ғани ўз сўзларида Афғонистон давлатининг   мухолифат гуруҳлари  бу мамлакатда барқарорлик ўрнатиш жараёнига қўшилиб мавжуд имконият ва  фурсатдан фойдаланишлари керак деб аниқлик киритди.

Афғонистон президенти шунингдек Қатарда Толибон гуруҳи офиси фаолиятини тўхтатилгани  асоссиз  овозалардан ўззга нарса эмаслиги ва  бу гуруҳ тинчликни таъминалаш учун вужудга келган имкониятни бой бермаслиги кераклигини қўшимча қилди.

Кеча АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Матис ва НАТО бош котиби Янис Столтенберг Кобулга сафар қилишганди.