Толибон сиёсий етакчилари: Американинг Афғонистонда жойлашиб олиши уруш омили ҳисобланади
Америка қўшма штатлари Афғонистонда урушни давом эттириш мақсадида ушбу мамлакатда беқарорлик ва нотинчлик келтириб чиқаришга уринмоқда
Толибон гуруҳининг сиёсий етакчилари Американи Афғонистонда ўзларининг ҳарбий иштирокларини давом эттириш мақсадида сулҳ жараёнига путур етказмоқда деб маълум қилишди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Толибон сиёсий етакчилари Қатарда ўз баёнотларини эълон қилиб шундай таъкидлашдики, Америка қўшма штатлари Афғонистонда урушни давом эттириш мақсадида ушбу мамлакатда беқарорлик ва нотинчлик келтириб чиқаришга уринмоқда.
Шунингдек улар ушбу баёнотда, АҚШ томонидан Толибоннинг Қатардаги сиёсий идорасини ёпиб қўйишга ҳаракат қилаётгани ҳақида огоҳлантирди ва шундай таъкидлашдики, Толибон билан сулҳ эшикларининг ёпилишига ва салбий оқибатлар олиб келишига Американи масъул деб аташди.