Москва шаҳрида ИШИД террорчиларининг фаолиятига чек қўйилди
(last modified Mon, 02 Oct 2017 13:52:26 GMT )
октябр 02, 2017 18:52 Asia/Tashkent
  • Москва шаҳрида ИШИД террорчиларининг фаолиятига чек қўйилди
    Москва шаҳрида ИШИД террорчиларининг фаолиятига чек қўйилди

ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли бўлган тармоқни Москва вилоятида аниқлаб уларнинг фаолиятига чек қўйишди ва ушбу тармоқнинг бир қанча аъзоларини қамоққа олишди

Россия Федерацияси хавфсизлик ташкилоти ходимлари Москва вилоятидаги ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли бўлган тармоқни аниқлашди ва уларнинг бир нечта аъзосини қўлга олишди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия федерацияси хавфсизлик ташкилотининг матбуот идораси томонидан, бугун тарқатилган хабарига кўра, ушбу ташкилот ходимлари Москва шаҳрида террорчилик портлаш амалиётларини ўтказишни режалаштирган, ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли бўлган тармоқни Москва вилоятида аниқлаб уларнинг фаолиятига чек қўйишди ва ушбу тармоқнинг бир қанча аъзоларини қамоққа олишди. 

Ушбу хабарга асосан, ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу аъзолари Кафказ минтақасидан бўлишган. Улар Москва шаҳридаги оммавий гавжум жойларда жумладан умумий транспортларда ва одамлар йиғилган жойларда террорчилик ҳаракатларини содир этиш учун тайёр туришган. 

Ёрлиқ