Афғонистонда Толибон гуруҳининг ўнлаб аъзолари йўқ қилинди
(last modified Fri, 06 Oct 2017 14:00:16 GMT )
октябр 06, 2017 19:00 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибон
    Афғонистонда Толибон

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги Толибон позицияларига қарши бу мамлакат армиясининг ҳаво ҳужумларида бу гуруҳининг 88 аъзоси ҳалок бўлди.

Афғонистон ҳарбий масъуллари маълумотига таяниб бу мамлакат ОАВнинг бугунги хабарига кўра, Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятининг айрим минтақаларида афғон армияси томонидан ўтказилган сўнги 6 кун ичидаги амалиётлар натижасида Толибон гуруҳининг 88 аъзоси йўқ қилиниб, 78 нафари жароҳат олди.

Афғонистон ҳарбий масъулларининг хабар қилишича, ўтган икки ой ичида бу мамалакатнинг турли минтақаларига қарши амалга оширилган ҳаво ҳужумларида Толибон ва террорчи гуруҳларнинг юзлаб аъзолари нобуд бўлган.

Айни пайтда афғон ҳарбий кучлари  бу мамлакатнинг турли минтақаларидаги террорчи гуруҳлар позицияларига қарши ҳаво ҳужумлари ва амалиётларини оширишган. 

Ёрлиқ