октябр 22, 2017 17:49 Asia/Tashkent
  • Пучдемон
    Пучдемон

Кеча Каталония минтақаси раиси у ва бу минтақанинг бошқа масъулларини ишдан бўшитиш учун Испания конституциясининг 155 бандини ижро этишга қаратилган Мадрид давлати чиқарган қарорини давлат тўнтарувидан ўзга нарса эмас деб эълон қилди.

Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра, КАталония минтиақаси раиси Карлес Пучдемон бу минтақа халқи Мадрид давлатининг бундай қарорини  ҳеч қачон қабул қилишмайди деб таъкидлади.

21 октябрь куни Испания давлати  Каталоиня минтақаси ҳукуматини ҳокимият тепасидан четлатганини эълон қилди.

Испания давлати кабинетининг фавқуллода йиғилишдан кеийн бу мамлакат бош вазири Марианно Рахой  Каталония ҳокимияти вақтинчанлик четлатилган, референдум ўтказган масъулларни ўз лавозимидан бўшатилганидан кейин  Каталония давлати муасассалари мамлаката қонунларига мос равишда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин деб эълон қилди.

Хабарларда айтилишича Мадрид давлати Испания  констициясининг 155 моддаси асосида бу қарорни чиқарган.

Конституциядаги ушбу модда эса Мадрид давлатига  бўҳронли вазиятда билвосита тарзда автоном минтақаларида ҳукумт қилиш ижозатини беради.

Бу қарор Испания сенати томонидан ратификация қилиниши тўғри келади.

 

Ёрлиқ