Россия давлати Афғонистон президентининг сўнгги изҳоротига аксиламал кўрсатди
-
Афғонистон президенти
Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Москва давлати томонидан Толибон гуруҳи ҳимоя қилинмоқда деган сўнгги сўзларини қабул қилиб бўлмайдиган фикрлар деб эълон қилди
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Афғонистон президенти Ашраф Ғани бу мамлакат жануби шарқидаги Пактиё вилоятига борганида Россия ва Покистон давлатларини Толибон гуруҳини ҳимоя қилишда ва бу гуруҳга қурол- яроқ ва молиявий кумаклар етказиб беришда айблади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида жумладан қуйидагича келтирилган: Москва давлати Ашраф Ғани сўзларининг аксича ҳардоим терроризмга қарши кураш жараёнида афғон ҳарбий кучлари потенсиали ва қудратини оширишда кўп ёрдам кўрсатган, ҳамда бу мамлакатда тинчлик музокараларни бошлашга кумаклаш йўлида ҳам фаол қатнашиб келган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек Афғонистон президентини Ғарб ОАВининг Россияга қарши компаниялари ва фикр-ақидаларига қўшилмасликка чақирди