Ашраф Ғани: Покистон Афғонистондаги сулҳ жараёнининг натижасиз тугашига сабабчи бўлмоқда
Ҳиндистонга сафар қилган Ашраф Ғани ўз нутқида Кобулнинг Исломобод билан алоқаларни яхшилаш учун саъй-ҳаракатлари натижасиз қолмоқда.
Афғонистон республикаси президентига кўра, Афғонистондаги сулҳ жараёни Покистоннинг ҳамкорлик қилмагани боис натижасиз қолмоқда.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистонга сафар қилган Ашраф Ғани ўз нутқида Кобулнинг Исломобод билан алоқаларни яхшилаш учун саъй-ҳаракатлари натижасиз қолмоқда деб маълум қилди.
Бундан олдин эса, Покистон бош вазири Шоҳид Хоқон Аббосий Ҳиндистоннинг Афғонистондаги сиёсий ва ҳарбий ролини Покистон ҳеч қачон қабул қилмаслигини маълум қилган эди.
Ашраф Ғани ҳозирга қадар Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ва президенти шунингдек Ҳиндистон бош вазири билан учрашди ва икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш ва стратегик ҳамда иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш шунингдек терроримзга қарши курашиш ва АҚШнинг Афғонистон ва жанубий осиёга қаратилган стратегияси билан кураш олиб бориш ҳақида музокара ўтказди.