Россия мудофаа вазири НАТОнинг Европа шарқидаги ҳаракатларидан хавотирланмоқда
(last modified Sat, 28 Oct 2017 12:33:54 GMT )
октябр 28, 2017 17:33 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазири НАТОнинг Европа шарқидаги ҳаракатларидан хавотирланмоқда
    Россия мудофаа вазири НАТОнинг Европа шарқидаги ҳаракатларидан хавотирланмоқда

Шимолий атлантика шартномасига аъзо бўлган давлатларнинг қуролли кучлари томонидан Россия чегаралари яқинида олиб борилаётган ҳарбий амалиётга қаратилган ҳаракатлар айни пайтда янада кенгаймоқда ва жиддийлашмоқда

Россия мудофаа вазири НАТОга аъзо бўлган мамлакатлар томонидан кўрилаётган кескин чоралар туфайли Россиянинг шарқий чегараларидаги вазият янада ваҳимали тус олганлиги ҳақида хабар берди.

Тасс агентлигининг хабар қилишича, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу жума куни мамлакат мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийларининг йиғинидаги чиқишида шундай айтдики, Шимолий атлантика шартномасига аъзо бўлган давлатларнинг қуролли кучлари томонидан Россия чегаралари яқинида олиб борилаётган ҳарбий амалиётга қаратилган ҳаракатлар айни пайтда янада кенгаймоқда ва жиддийлашмоқда. 

Россия мудофаа вазирига кўра, ўтган уч ой мобайнида Европанинг шарқий мамлакатларида ва Болтиқ бўйи минтақаларида 30дан ортиқ ҳарбий машғулотлар ўтказилди. 

Ёрлиқ