Сурия армияси Дайр аз-Зорни озод қилди
-
Сурия армияси Дайр аз-Зорни озод қилди
Сурия армияси ва иттифоқ кучлари Дайр аз-Зор устидан тўла назорат ўрнатди, дея хабар бермоқда РИА Новости суриялик ҳарбий манбага асосан.
Бугун ҳукумат кучлари ИШИДнинг сўнгги таянч нуқтасини йўқ қилишган.
Кеча Ал-Рашидия, Ал-Арди туманлари ва Ал-Бажн, Абу-Адед мавзеларида жанглар юз берди, бу ерлардаги жангарилар қаршилик кўрсатишган.
Сентябрь ойининг бошида Сурия армияси Дайр аз-Зорнинг уч йиллик блокадасини ёриб ўтди ҳамда шаҳарнинг шарқий туманларига ҳужум уюштирди. Жануби-ғарбдаги стратегик нуқталардан террорчиларни чиқариб ташлаб, улар Фрот дарёсининг ғарбий қисмига етиб боришди.
Эндиликда Дайр аз-Зор вилоятининг Ироқ чегараларига яқин Ал Букмол шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳининг ягона маркази қолган бӯлиб, Сурия армияси ва иттифоқ кучларини бу шаҳардан 50 километрлик масофа ажратиб турибди.