Могерини Баржом борасида қайта музокара ўтказиш мумкин эмаслигини айтди
-
Могерини
Кеча Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ракета ва минтақавий масалаларни ядровий келишувга аралаштирмасликни таъкидлаб, Баржом дастури борасида қайта музокара ўтказиш мумкин эмас деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча хонум Федерика Могерини Брюсселда сўзлаган нутқида, АҚШнинг барча таҳдидларидан қатъий назар Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасидаги ядровий келишувни сақлаш мумкин деб қўшимча қилди.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили ўз сўзларида ядровий бўлмаган масалалар жумладан ракета мавзуларини алоҳида тарзда кўриб чиқиш зарурлигига ишора қилар экан, Баржом ушбу шаклида сақланиб қолиши керак деб таъкидллади.
У шунингдек Эрон ислом жумҳурияти МАГАТЕ билан жуда яқин ва яхши ҳамкорлик қилмоқда деб эслатиб ўтди.
Яқинда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Баржом дастурига ядровий бўлмаган масалаларни аралашиш ва қўшилиш нотўғри эканлигини таъкидлаганди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам яқинда " яхши" келишув АҚШ давлат масъуллари қарашидан фақат хом- хаёлдан ўзга нарса эмаслигига тўзхталиб, АҚШ давлатини ҳақиқатларни хаспўшлашни тўхтатишининг вақти етиб келган. АҚШ ҳам Эронга ўхшаб Баржом дастури чорчубасида амал қилиши керак деб айтганди.