АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореяга таҳдид қилди
Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Вьетнамнинг Дананг шаҳрида ўтказилаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги юбилейининг 25-саммитида қилган чиқишида яна бир бор Шимолий Кореяни ядровий қуролга эга эканлигини баҳона қилиб таҳдид қилди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти бугун жума куни ушбу саммит доирасидаги нутқида Шимолий Кореяни ядровий қуролга ва ракетага эга бўлмаслиги керак деб айтди. Шунингдек у Америка ва жанубий Кореянинг шимолий Кореяга қарши иттифоқ эканлигини таъкидлади.
Вьетнамнинг Дананг шаҳрида 10-11 ноябрь кунларида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги юбилейининг 25-саммити ўтказилмоқда.
Саммит дастурида ташкилот аъзоларининг иқтисодий доиралари ўртасида учрашувлар, Халқаро валюта жамғармаси директори Кристин Лагард билан дунё иқтисодиёти истиқболлари мавзусидаги суҳбат ўрин олган.
Саммит якунида давлатлар раҳбарлари қўшма декларацияни имзолашади ва истиқболдаги режаларни белгилаб олишади.
Ташкилотнинг кейинги саммити 2018 йил ноябрида Папуа Янги Гвинеяда бўлиб ўтади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида Бизнес-маслаҳат кенгаши аъзолари билан учрашувни ўтказиб юборди. У бу учрашувда Россия президенти Владимир Путин билан рўбару келиши мумкин эди. Трампнинг ўрнига ушбу учрашувда Қўшма штатлар номидан Роберт Лайтхайзер қатнашган. Учрашув "Фурама" меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Бу саммит доирасидаги илк маросим эди.