Путин: Сурия масаласида Россиянинг Эрон ва Туркия билан ҳамкорликлари самаралидир
Кеча Россия федерацияси президенти Владимир Путин Сочи шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни қабул қилганида Москва давлатини Теҳрон ва Анқара билан Сурия мавзусида қилаётган ҳамкорликларини муҳим ютуқлар ва муваффақиятларга сабаб бўлганлигига ишора қилар экан, Сурияда музокара ўтказиш учун лозим шароит муҳайё этилган деб таъкидлади.
"Меҳр" ахборот агентлигининг хабар беришича, Владимир Путин ўз сўзларида Россия давлати Сурия бўҳронига ечим топиш мақсадида Туркия ва Эрон давлатлари билан музокараларни давом эттиради деб қўшимча қилди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам бу учрашувда Остона музокараларининг ижобий натижаларига ишора қилиб , Туркия ва Россия далатлари барча соҳаларда жумладан Сурия бўҳронини ҳал этишда бирга одим ташламоқда деб айтди. Унга кўра, Туркия давлати илгаригидек Россия билан алоқаларини янада кенгайтиришга қизиқмоқда. Кеча Эрдўған россиялик касбдоши билан мулоқот қилиш мақсадида Россияга сафар қилганди.