Россия давлати Қрим ва Украина ўртасида девор қуришни режалаштирган
Россия давлати Украина ва Қрим ярим ороли ўртасида чегара деворини қуришни режалаштирганини маълум қилди.
ИтарТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия федерал хавфсизлик ташкилотининг Қрим ярим ороли ишларидаги бўлинмаси Қрим ва Украина мамлакати ўртасида қурилиши кутилаётган девор тахминан 50 километрга эга бўлиши ва қурилиш ишларини январь ойидан олдин бошланишини эълон қилди.
Россия давлат масъуллари шунингдек бу деворни Қрим ярим оролида хавфсизликни таъминлаш мақсадида қурилишини таъкидлашмоқда.
Россия ушбу лойиҳа учун 20 миллион рубл харажат этмоқчи.
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги Қрим ярим оролини ажратиш мақсадида ўтказилган референдум ва бу минтақани 2014 чи йилниннг ярим ойида Россияга қўшилганидан кейин Қора денгиз ва Азов денгизи ўртасидаги Керчь бўғозида кўприк қуриш зарурлигини ҳам эълон қилганди.