Европа давлатлари ҳам Қуддус бўйича Трампнинг ноконструктив қарорига қарши чиқишмоқда
(last modified Thu, 07 Dec 2017 13:18:08 GMT )
декабр 07, 2017 18:18 Asia/Tashkent
  • Қуддус бўйича Трампнинг ноконструктив қарори
    Қуддус бўйича Трампнинг ноконструктив қарори

Европа давлатлари ҳам Байтулмуқаддасни сионстик режимнинг пойтахти сифатида тан олишга қаратилган Дональд Трамп қарорини ноконструктив эканлигини таъкидлаб, Вашингтон давлатининг ушбу ҳатти -ҳаракатини танқид қилдилар.

Европа Иттифоқининг интернет сайтининг хабар қилишича, Европа  Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини Қуддуси шарифни сионистик режимнинг пойтахти деб эълон қилган Дональд Трампнинг  изҳоротидан хавотирланиш билдириб дедики,  Европа Иттифоқи   Қуддусга нисбатан ползициясини ўзгартирмайди.

Британия бош вазири Тереза Мей ҳам  Трампнинг ушбу қарорини ноконструктив эканлигини таъкидлаб уни кескин қоралади.

 Бу мамлакат Ишчилар партияси  раҳбари Жерми Корбин ҳам АҚШ президентининг ушбу қарори томонлар ўртаидаги ярашувга жиддий таҳдид ҳисобланади деб айтди.

Италия, Германия ва Швеция  Ташқи ишлар вазирликлари ҳам чиқарган алоҳида баёнотларида  Қуддус шаҳрини сионистик режимнинг пойтахти сифатида расман тан олинишиданташвишланиш изҳор этиб,  Фаластин масаласини ҳал этиш учун музокара ўтказиш зарурлигини таъкидлашди.

Италия бош вазири Пауло Жентилони Твиттердаги ўз саҳифасида  Қуддус шаҳрини муқаддас  ва мислсиз макон эканлигини таъкидлаб, Трамнинг сўнгги қарорини қоралади.

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам  Дональд Трампнинг ушгбу қарорини кескин қоралаб,  Трампнинг бирёқлама қарори афсусланарлидир ва Франция давлати уни тасдиқламайди деб айтди.

 Испания ташқи ишлар вазири Альфонсо Дастис ҳам  Байтулмуқддасда вазиятни кескинлашиши  жуда нозик бир масала эканлиги ва уни фақата музокара йўли орқали ҳал этиш лозимлигини эълон қилди.

Россия Думасидаги Халқаро ишлар бўйича  комиссияси раиси Леонид Слотский ҳам  Трампнинг ушбу ҳатти-ҳаракати яна бир бор минтақа хусусан Фаластин ва Исроил ўртасидаги кескинликлар ва муаммоларни муракаблаштириши мумкинлигини таъкидлади.