Трамп Россияга қарши янги санкциялар қўллаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади
(last modified Sun, 10 Dec 2017 13:46:33 GMT )
декабр 10, 2017 18:46 Asia/Tashkent
  • Трамп Россияга қарши янги санкциялар
    Трамп Россияга қарши янги санкциялар

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш ҳужжатини имзолади.

Вашингтон Фери Бикен интернет сайтига кўра,  АҚШ президенти  Россия давлатини INF номидаги совуқ  уруш даврасига тегишли ядровий келишувни бузишда айблаб Москва давлатига нисбатан янги санциялар қўллашга асосланган ҳужжатни тасдиқлади.

Шу асосда АҚШнинг Тижорат вазирлиги  янги ва модерн ракеталар технологияларни ишлаб чиқарувчи россиялик компанияларга қарши  санкциялар жорий қилиши айтилади.

 Россия ташқи ишлар вазирининг  муовини Сергей Рябков эса  Россия давлатини ҳардоим  ўртача масофага учадиган ядровий ракеталар битимига риоя қилгани ва илгаригидек риоя қилишини таъкидлади.

Рябков ўз сўзларида  Россия давлатини ушбу келишувни бузишда айблаган АҚШ давлатининг иддаоларининг асоссизлигини таъкидлади.

Ёрлиқ