декабр 11, 2017 17:44 Asia/Tashkent
  • Бугун эрталаб Россия президенти Владимир Путин Суриянинг Хмеймим шаҳрида жойлашган Россия базасига келди
    Бугун эрталаб Россия президенти Владимир Путин Суриянинг Хмеймим шаҳрида жойлашган Россия базасига келди

Путин Суриядан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни буюрди

Россия президенти Владимир Путин бугун 11 декабр куни эрталаб Суриянинг Хмеймим шаҳридаги Россия Федерацияси ҳарбий базасига етиб келди ҳамда Суриядан Россия ҳарбий гуруҳларини олиб чиқиб кетишга киришиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди. 

"Мудофаа вазири, Бош штаб бошлиғига Россия ҳарбий гуруҳини уларнинг доимий жойлашуви ерига олиб чиқиб кетишга киришиш ҳақида топшириқ бераман", - дея маълум қилган Путин ҳарбий хизматчилар олдидаги чиқишида. 

Унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар ўз яқинларининг олдига ғалаба билан қайтишмоқда. "Ватан сизларни кутмоқда, дўстлар. Сизларга хизмат учун миннатдорлик билдираман", - дея айтиб ўтган Россия президенти.

Унинг қўшимча қилишича, "агарда террорчилар яна бош кўтаришса, уларга шундай зарбалар бериладики, буни улар шу пайтгача кўрмаган бўлиб чиқади". Унинг таъкидлашича, Москвада ҳам Сурияда, ҳам Россиядаги террор билан кураш қурбонлари ҳеч қачон ёддан кўтарилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда расмий Дамашқ илтимоси билан Россия Сурияда террорчиликка қарши амалиёт бошлаган эди. Ўтган йилнинг март ойида эса Россия ҳарбий-космик кучлари гуруҳининг катта қисми вазифалар муваффақиятли бажарилгани сабабли олиб чиқиб кетилган эди. 

Ёрлиқ