Владимир Путин Американинг Сурияда террорчилар билан ҳамкорлик қилганлигини фош қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i26861
Россия президенти Владимир Путин Сурияда Америка кучлари террорчиларни қурол-яроқ билан таъминлаб, уларни йӯқ қилиш ҳаракатларига қаршилик кӯрсатишарди, деб айтди.
(last modified 2018-08-22T17:53:17+00:00 )
декабр 15, 2017 21:21 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин Американинг Сурияда террорчилар билан ҳамкорлик қилганлигини фош қилди

Россия президенти Владимир Путин Сурияда Америка кучлари террорчиларни қурол-яроқ билан таъминлаб, уларни йӯқ қилиш ҳаракатларига қаршилик кӯрсатишарди, деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг бугун, яъни жума куни тарқатган хабарига кӯра Россия президенти Владимир Путин  матбуот конференсиясида Американинг террорчи гуруҳлардан фойдаланиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан деди: Сурияда Америка кучлари террорчиларни   йӯқ қилиш ҳаракатларига бир неча маротаба қаршилик кӯрсатишди, айнан Америка ҳарбийларининг ёрдами билан айрим террорчилар ҳалокатдан омон қолишди.

Владимир Путин илова қилди: Россия дронлари орқали олинган суратлардан маълум бӯлишича, террорчилар Суриядан Ироққа қочиб ӯтишади. Рус ҳарбийлари бу ҳолатни Америкалик шерикларига хабар бериб, террорчилар сизларга томон боришяпти, деб айтишади. Аммо Америкалик ҳарбийлар ҳеч қандай аксиламал кӯрсатишмайди.

Россия президентининг фикрича Америкаликлар  Сурияда Башор Асад ҳукуматига қарши курашда террорчилардан фойдаланиш мумкин деб ӯйлашади.