"Вашингтон пост": Трамп йилнинг энг ёлғончи шахсиятидир
(last modified Sun, 17 Dec 2017 13:30:20 GMT )
декабр 17, 2017 18:30 Asia/Tashkent
  • Трамп
    Трамп

Вашингтон пост нашри АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трампни дунё даражасида йилнинг энг ёлғончи шахсияти деб таништирди.

"Вашингтон пост" газетаси интернет сайтининг ёзишича, АҚШнинг сўнгги сиёсий тарихида  Трамп даражасига муболаға этувчи ва ёлғончи презизент мавжуд бўлмаган. Дональд Трамп  нафақат ёлғон иддаоларини ўртага қўяди балки ушбу иддааларни хато эканлини била туриб исботлашга ва таркорлашга уринади.

"Вашингтон пост" шунингдек  Трапм ҳардоим  ўз иддаоларини исбот қилиш учун факт мавжуд бўлмаганда ҳам  ўзини тўғри ва ҳақ деб кўрсатишга уринади ва айни пайтда  сиёсий изҳоротлари ва ҳатти -ҳаракатлари доимоўзгарувчан  бўлиб уларни қайта- қайта такрорлайди деб эълон қилди.

"Вашингтон пост" нашри шунингдек  Трампнинг 298 кун давомидаги президентлик даврасида  у 1 минг 628 маротаба ёлғон ва ё хато изҳоротларни билдирган деб ёзди.