Москва АҚШнинг бошқа мамлакатлар йўллаган таҳдидли хатини фош этди
(last modified Sat, 23 Dec 2017 13:32:21 GMT )
декабр 23, 2017 18:32 Asia/Tashkent
  • Москва АҚШнинг бошқа мамлакатлар йўллаган таҳдидли хатини фош этди
    Москва АҚШнинг бошқа мамлакатлар йўллаган таҳдидли хатини фош этди

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг БМТдаги доимий вакилининг БМТ Бош ассамблеясида Қудс мавзуси бўйича овоз олиш арафасида дунё мамлакатларининг БМТдаги намояндаларига таҳдидли хат жўнатганини фош этди. 

Итар Тасс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Америка қўшма штатларининг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги доимий намояндаси Ники Ҳейлининг БМТ Бош ассамблеясида Қудсни ҳимоя қилишга қаратилган резолюциянинг дастлабки лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни бошланишидан олдин бошқа давлатларлар йўллаган мактубида агарда ушбу қарорга овоз беришса Вашингтоннинг ушбу юртларга кўрсатилаётган ёрдамлари ва ҳимоялари тўхтатилиши борасида таҳдид қилинган.

Лекин ушбу таҳдидга қарамай, БМТ Бош ассамблеяси Қудснинг Исроил пойтахти сифатидаги мақоми бўйича АҚШ қарорини тан олмаслик ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Резолюцияга 128 та давлат овоз берди, 9 давлат қарши чиқди, 35 давлат бетараф қолди. 

Қабул қилинган ҳужжатга кўра, “муқаддас шаҳар Қудснинг характери, мақоми ва демографик таркибини ўзгартиришни кўзда тутувчи исталган қарор ва хатти-ҳаракатлар ҳуқуқий кучга эга бўлмайди, ноқонуний ҳисобланади ва бекор қилиниши керак бўлади”.

Резолюция, шунингдек, барча давлатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг “резолюцияларидан фарқланувчи хатти-ҳаракатлар ва чораларни тан олмасликларини” талаб қилади.

БМТда овоз беришдан аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Ники Ҳейли халқаро ташкилотнинг қарори қандай бўлишидан қатъи назар, АҚШ Қудсда элчихонасини очишини айтган эди. 

Ҳейли овоз бериш эътиборсиз қолмаслигини айтган. “Бу овоз бериш америкаликлар БМТни қандай кўришларига ва бизни БМТда ҳурмат қилмайдиган давлатларга қарашимизга таъсир қилади. Биз бу овоз беришни эслаб қоламиз”, деб айтган дипломат.

Ёрлиқ