Даҳшат! Умида Узоқованинг Мирзиёевга ноласи.(СУРАТЛАР)
Милисалар томонидан ғайриинсоний қийноқларга солинган Умида Узоқова Ӯзбекистон Президентига арз қилди. (Мактуб сӯнгида Умиданинг қӯлёзмаси илова қилинган)
Мен Узоқова Умида Абдураҳмоновна 15.06.1988 йил Тошкент шахрида туғилганман.
Мени 13.11.17 да ГУВД ходимлари томонидан Сергили 6 32-14 хонадонимдан олиб кетилиб, шу куннинг ўзида терговга тортилдим тергов жараёнида мени варақа тарқатишда, ҳизб ут-таҳрирдан дарс олиш ва унга қасамёд қилиш хақидаги айбловларни бўйнимга олишимга уринишди.
Мен бу нарсаларни инкор қилганимда менга пўписа қилиб агар бўйнингга олмасанг шу ерда сени ечинтириб телефонга суратга, камерага олиб интернетга чиқариб юборамиз шарманда бўласан. Биз сени қўрқитмаябмиз бизни қўлимиздан кўп нарса келади айтганимизни қила оламиз деб баланд овозда пўписа қилишди. Яна инкор қилганим сари ҳозир Подвалга олиб тушамиз ўша ерда сени ечинтириб вахшийларимиз бор ўшаларни камерасига ташлаймиз улар сени хохлаганча зўрлайди эшикдан онанг ва эринг шу нарсани кўриб туради деган даҳшатли гаплар билан мени қўрқитишди.
Мен у ерда 17 кун ўтирган бўлсам, 12чи куни хақиқий терговчини олдига олиб чиқиб бу сени давлат томонидан тайинланган адвакатинг деб таништиришди. Лекин 12 кун ичида бир неча бор мени кийимимни ечишга уринишди ҳар гал йиғлаб дахшатлик қўрқувда акалар илтимос менга тегманглар деб ялинардим .
14.11.17 да эрталаб мени ва онам Узоқова Насиба Закируллаевнани тепага олиб чиқишди ва бошлиғимизни олдига олиб чиқамиз деб 5-этажга олиб чиқишди. Онамга кишан тақиб бошлиқни олдига олиб киришди мени икки қўлимдан 2 та
Опер (палицияни махсус таёрланган ходими) ушлаб туришди кўз ўнгимда онамни бошлиқ бир неча бор тарсакилаб урди, бошларига резина дубинка билан туширди.
Мени эса кийимимни ечларин деб буюрди. Шу ерда мени кийимимни ечишга уринишди мен йиғлаб ялина бошладим бошлиқни оёқларидан тутиб илтимос ундай қилманглар десам мени тепиб юборди. Онамга қара кўр қизингни нима қиламиз хозироқ гапирасан бўлмаса қизингни шарманда қиламан деди. Мени ёнимга келиб бошлиқ бошимга резина дубинка билан урди ва ёнимдаги оперга пўписа қилиб кийимини еч деди, усти кийимимни опер ечиб ташлади.
Бошлиқ олиб тушиб дубинкани остига тиқиб оғзидан чиқаринглар агар ўлса битта акд тузасанлар деди. Бизни пасга олиб тушиб яна сўроқ қила бошлашди.
Мени оперларни бошлиғи хонасига олиб киришди лекин қайси куни эсимда йўқ. Онам билан учраштиришди онанг бизга кўнмаябти ўзинг гаплаш бизга билганларини айтсин, сен айт дейишди мен рози бўлдим. Oнамни олиб киришганида дахшатдан қўрқиб кетдим. Бошларини пешона қисмида гематўма (ғуррек) қаттиқ зарбдан ичида қон қотиши бор эди , мен сизга нима бўлди она десам болам хамма жойим шунақа моматалоқ бўлиб ётибди қийналиб кетдим дедилар. Онам мен билмаган нарсаларни сўрашябти билмасам нимани айтаман ўзимҳам қийналиб кетдим деб йиғладилар.
Яна бир хонага олиб киришди каридорда эса укам Абдураҳмонов Муҳаммад Амийн Абдураҳмон ўғли деворга қараб турганини кўрдим.
Мен хонада ўтирганимда укамни олдига чиқиб гапир деб ура бошлашди мен эшитиб дахшатга тушдим уни жуда ёмон қаттиқ уришганини эшитиб ўтирдим.
Укамни ёнимдаги хонага олиб киришди сал ўтиб ўша хонага мени бошимни эгиб олиб киришди ва эшит дейишди, укамга гапир деди укам мен, онам, опам, аёлим ҳизб ут-таҳрирдан дарс оламиз ва қасам ичганмиз мазмунидаги тушунтириш хати ёзаётган экан ўқиб берди.
Мен укамни уриб шундай дейишга мажбур қилишибди энди мен ҳам шунақа тушунтириш хати ёзмасам укамни яна қийнашади деб мажбуран тушунтириш хати ёздим укамдан эшитганим хақида.
Кейинроқ мени онам турган хонага олиб кириб ёзганимни яъни укам айтган юқоридаги гапни айтишимни уқтиришди мен онамга шуни айтдим. Шу кундан бошлаб менга пўпса қилишни камайтиришди.
12.12.17 Узоқова Умида Абдураҳмоновна.