декабр 25, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Лавров: АҚШ ҳарбий кучларининг Сурияда жойлашиб олиши ғайриқонуний ҳисобланади
    Лавров: АҚШ ҳарбий кучларининг Сурияда жойлашиб олиши ғайриқонуний ҳисобланади

Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлуб бўлишига қарамасдан, АҚШнинг ушбу мамлакатдаги ҳарбий иштирокини давом эттириши Суриядаги сиёсий жараённи сустлаштиради ва кескин салбий таъсир ўтказади. 

Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлубиятга учрашига қарамай Америка ҳарбий кучларининг Сурияда жойлашиб олиши ғайриқонуний ҳисобланади. 

Раша Тудей тармоғининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун душанба кунги чиқишида шундай айтдики, Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлуб бўлишига қарамасдан, АҚШнинг ушбу мамлакатдаги ҳарбий иштирокини давом эттириши Суриядаги сиёсий жараённи сустлаштиради ва кескин салбий таъсир ўтказади. 

"Икки давлат муносабатларида кўплаб муаммолар мавжуд, улар эски ва яқинда вужудга келган, аниқроқ қилиб айтганда, сунъий равишда яратилган муаммолардир. Шулардан асосийси — Вашингтондаги сиёсатчи амалдорларни қамраб олган русофобия жазаваси бўлиб, у ҳозирда, ҳеч қандай муболағасиз паранойик тус олган. Айнан шу ҳолат мамлакатларимиз учун муҳим бўлган йўналишларда олдинга ҳаракатланишга имкон қолдирмаяпти, дунё саҳнасида қўшимча зиддиятларни келтириб чиқармоқда", — деган Россия ташқи ишлар вазири. 

Ёрлиқ