АҚШ Покистонга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатди
АҚШ Покистонга хафсизлик соҳасига мўлжалланган тўққиз юз миллион долларни музлатиб қўйган. Пентагоннинг ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси вакили Патрик Эванс АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг Покистонга хавфсизлик соҳасида ёрдам берилишини тўхтатиш қарорига изоҳ бериш вақтида журналистларга бу ҳақда маълум қилди.
Эванснинг айтишича, бу қарор Покистонга молиявий ёрдам беришнинг икки йўналишини қамраб олади, яъни бу ёрдам Пентагон линияси бўйича турли экстремистик гуруҳларга қарши курашувчи коалицияни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бошқа давлатларга ҳарбий ёрдамни назорат қилувчи давлат департаменти орқали амалга оширилади.
Эванснинг таъкидлашича, биринчи йўналиш бўйича АҚШ конгресси 2017 молиявий йилда Покистонга 900 млн доллар ажратишга рухсат берганди. Бироқ бу сумма ҳали ҳам Покистонга ўтказиб берилмаган.
Бундан ташқари, АҚШ Покистонга хорижий давлатларга ҳарбий ёрдам доирасида 2016 молиявий йилда ваъда қилинган 255 млн долларни ҳам бермай туришга қарор қилган. Бу ёрдам одатда у ёки бу давлат АҚШ қуролини сотиб олиши учун кўрсатилади.