АҚШ президенти бир йил давомида мувафақққиятга эришганини иддао қилди
АҚШ президенти, федерал давлатнинг ишини тўхтатилгани ва унинг сиёсатларига қарши бутун Америкада ўтказилаётган кўча- намойишлар билан бир пайтда, бир йил президентлиги даврасида АҚШ учун йирик мувафаққиятлар касб этганини иддао қилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида биржа бозорини рекорд даражасига етгани, АҚШ армиясининг қудратли ва самарали фаолияти, жиноятларга қарши кураш, чегара вазиятини яхшиланишини президентлик даврасидаги йирик мувафаққиятлари ва ютуқларидан эканлигини ёзган.
Трампнинг изҳороти шу ҳолдадирки, кеча унинг сиёсатларига қарши бутун АҚШда кенг қамровли куча- намойишлар ўтказилди.
Бошқа томондан Трампни АҚШ президенти этиб сайланганлигининг биринчи йиллиги ҳамда республикачилар ва демократлар ўртасидаги ихтилофлар билан бир вақтда АҚШ сенатининг жума кечаси ўтказган йиғилишида АҚШ федерал давлатини 16 чи февралгача фаолиятини давом эттириши учун вақтинчалик бюджет лойиҳаси кўпчилик овозни қозона олмади ва федарал давлат ҳам ўз ишини тўхтатди.
Шу ҳолда АҚШда босиладиган Вашингтон -пост газетаси тарқатган ҳисобоида АҚШ президенти Дональд Трамп кутилганлигидек , салоҳиятсиз, масъулитятсиз, кучсизроқ ва олдингиданда ўзгарувчан ва хаёли паришон эди ва ушбу ҳатти ҳаракат билан АҚШнинг миллий ва халқаро миқёсидаги обру -эътиборига путур етказди деб келтирган.