Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги фуқароларни Россиянинг шаҳарларига футбол бўйича ЖЧ-2018 ўтказилиши вақтида бормасликни тавсия қилади
(last modified Sat, 27 Jan 2018 12:59:45 GMT )
Январ 27, 2018 17:59 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги фуқароларни Россиянинг  шаҳарларига футбол бўйича ЖЧ-2018 ўтказилиши вақтида бормасликни тавсия қилади

Россия футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида Тожикистон фуқароларига чеклов жорий этмоқда

Россия футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида Тожикистон фуқароларига ўйинлар бўлиб ўтадиган шаҳарларга 25 май – 25 июль кунлари давомида кириш бўйича чеклов жорий этмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги хабар қилган.

"Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги фуқароларни Россиянинг ушбу шаҳарларига футбол бўйича ЖЧ-2018 ўтказилиши вақтида бормасликни тавсия қилади", - дейилади вазирлик хабарида.

Кўрсатилган даврда Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи каби шаҳарларга келган Тожикистон фуқаролари бир сутка давомида миграцион ҳисобга туришлари шарт.

«Ушбу талаб нафақат Тожикистон фуқаролари, балки Россиянинг юқорида номлари зикр этилган шаҳарларига келувчи барча хорижликларга алоқадор ҳамда ЖЧ-2018 вақтида хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган», - дея таъкидлаб ўтишган Тожикистон Меҳнат вазирлигидан.

 

Ёрлиқ