Москва давлати: Россия мустақиллигига таҳдид бўлганида , ядро қуролдан фойдаланишимиз ҳам мумкин
Россия ТИВ-и АҚШнинг янги ядро доктринасига кўрсатган аксиламалида Россия суверенитетига таҳдид ва хатар солинганида, Москва давлатини ядро қуролдан фойдаланишни ўз ҳаққи деб билишини маълум қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Россия ТИВ-и чиқарган баёнотида Москвани ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини тобора ошганига асосланган АҚШ иддаоларини рад этар экан , Россия давлати мамлакта мустақиллиги ва яхлитлигига қарши хатар ва тажовуз қилинганида оммавий қирғин ва ядро қуродан фойдаланиши мумкин деб эълон қилди.
Россия ТИВ баёнотида Вашингтон давлатини ўз лойиҳалари ва ҳарбий дастурларидаги янги ядровий доктринасининг хавф- хатарларни келтириб чиқаришини тушуна олишига умид қилди.
Айтиш керакки жума куни АҚШнинг ядровий ҳолатини қайта кўриб чиқиш номли Вашингтоннинг янги ядровий доктринаси маълум этилди.
Бу ҳужжат кўп танқидларга учрамоқда. АҚШнинг янги ядро ҳужжатида ўта муҳим ноядровий стратегик ҳужумларга қарши ядро қуроллар билан жавоб қайтариш ва янги ядровий қуролдан фойдаланишига ижозат берилган.