Толибон гуруҳи Кобул давлати билан музокара ўтказишга қарши чиқди
Толибон гуруҳи Афғонистон давлатини Кобул халқаро конференциясида бу гуруҳни музокарага қилган даъватини рад этиб уни навбатдаги фитна деб баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясис хабарига кўра, Кобулда тинчлик бўича халқаро музокараларни ўтказилишининг бир кунидан кейин Толибон гуруҳи Афғонистон давлатини бу гуруҳни музокарага чақирганини мантиқсиз эканлигини таъкидлаб, бундай саъй ҳаракатлардан Кобул давлатининг асли мақсади Толибон гуруҳини таслим этишдан ўзга нарса эмас деб изоҳлади.
Толибон гуруҳи шунингдек АҚШ давлатига хитобан Афғонистонни ишғол этишни тўхтатинг деб таъкидлади. Бу гуруҳ шунингдек бундай таклифлар АҚШ давлатини Афғонистонда ғалаба қозониши учун режалаштирган олдинги ҳатти -ҳаракатларининг давоми эканлигини қўшимча қилди.
Кеча Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Кобул халқаро конференциясини бошланишидан олдин Афғонистон давлатини олдиндан шарт қўймасдан хохлаган макони ва жойиида Толибон гуруҳи билан музокара ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилганди.
Олдинроқ Толибон гуруҳи АҚШ бошчилигидаги босқинчилар Афғонистон ҳудудларини тарк этиши шарти билан Кобул давлати билан музокара ўтказишга тайёр эканлигини эълон қилганди.