НАТО: Путин огоҳлантиришини қабул қилиб бўлмайди
НАТО бу ташкилотга қарши Россия президентининг сўнгги огоҳлантиришларини қабул қилиб бўлмайди деб эълон қилди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путинни бу мамлакат чегаралари ва Шарқ томон НАТО ташкилоти нуфузини кенгайиши тўғрисида огоҳлантиргани ортидан НАТО ташкилоти наттоғи Оана Лунджеску ҳам НАТОга аъзо мамлакталарга қарши Россия таҳдидларини қабул қилиб бўлмайдиганлиги ҳамда бундай позиция икки томон ўртасидаги кескинликларни камайишига кўмаклашмайдиганини эълон қилди.
НАТО наттоғи шунингдек, НАТО ташкилоти янги совуқ уруш ва ё қурол- яроқ рақобатни бошланишини истаймади ва бу ташкилотга аъзо барча аъзолар қурол- яроқни назорат ва контрол этиш тарафдоридир деб иддао қилди.
Россия федерацияси президенти Владимир Путин пайшанба куни Россия ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳар қандай эҳтимолий ядровий ҳужумга қарши жуда зудлик ва сабр қилмасдан ядровий жавоб қайтаришини маълум қилди.