Халқаро амнистия ташкилоти Британия Тайфун қирувчи самолётларининг Саудия арабистонига сотилишини кескин танқид қилди
(last modified Sat, 10 Mar 2018 13:49:54 GMT )
март 10, 2018 18:49 Asia/Tashkent
  • Халқаро амнистия ташкилоти Британия Тайфун қирувчи самолётларининг Саудия арабистонига сотилишини кескин танқид қилди
    Халқаро амнистия ташкилоти Британия Тайфун қирувчи самолётларининг Саудия арабистонига сотилишини кескин танқид қилди

Британияда ишлаб чиқарилган Тайфун қирувчи самолётларининг Саудия арабистонига сотилиши ҳақида эришилган англашув меморандумининг имзоланишига муносабат билдириб, ушбу қирувчи самолётларнинг Арабистонга сотилиши Ямандаги оловга бензин қўйишдек ҳисобланади

Халқаро амнистия ташкилоти жума куни Британияда ишлаб чиқарилган Тайфун қирувчи самолётларининг Саудия арабистонига сотилиши ҳақида эришилган англашув меморандумининг имзоланишига муносабат билдириб, ушбу қирувчи самолётларнинг Арабистонга сотилиши Ямандаги оловга бензин қўйишдек ҳисобланади деб маълум қилди. 

Саудия арабистони ва Британия жума куни англашув меморандумини имзолади. Ушбу келишувга кўра, Риёз давлати 48 дона Еврофайтер Тайфун русумли қирувчи самолётларини Лондон давлатидан харид қилиб олади. 

Ушбу келишув Саудия арабистони валиаҳди Муҳаммад Бин Салмоннинг Лондонга уштирган сафарининг охирги кунида икки мамлакат ўртасида имзоланди. Муҳаммад Бин Салмон чоршанба куни Лондонга сафар қилган эди. 

Саудия арабистони валиаҳдининг Лондонга уюштирган сафарига нисбатан Британия фуқаролари томонидан кенг кўламда эътирозлар кўрсатилди.  

Ёрлиқ