Хитой терроризмга қарши кураш учун сунъий йўлдошдан фойдаланмоқчи
(last modified Sun, 11 Mar 2018 14:41:26 GMT )
март 11, 2018 19:41 Asia/Tashkent
  • сунъий йўлдош
    сунъий йўлдош

Хитой давлати терроризм ва гиёҳвнад моддалар контрабандасига қарши курашда янги технологиялар хусусан сунъий йўлдошдан фойдаланишини маълум қилди.

Хитой ахборот агентлигига таяниб ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра,  яқинда Хитой томонидан фазога чиқарилган сунъий йўлдошлар  янги ва ўта ривожланган технологияларга эга бўлиб,  полиция ҳам терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш учун фойдаланишини имкони бор.

Мазкур хабарда келтирилишча, Хитой  ўтган икки йил мобайнида янги сунъий йўлдошларини фазога чиқариши билан  фазода янги бир хавфсизлик системани ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. Пекин давлати шу восита билан бу мамлакатнинг жануб ва шарқ минтақаларида терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабанасига кураш олиб боришни назарга тутган.