АҚШ ЦРУ: Россия давлатига қарашли руслар АҚШ президентлик сайловида аралашган
(last modified Mon, 12 Mar 2018 12:51:28 GMT )
март 12, 2018 17:51 Asia/Tashkent
  • АҚШ ЦРУ: Россия давлатига қарашли руслар АҚШ президентлик сайловида аралашган
    АҚШ ЦРУ: Россия давлатига қарашли руслар АҚШ президентлик сайловида аралашган

Америка қўшма штатларининг Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Россия давлатига қарашли руслар АҚШ сайловида аралашганини иддао қилди.

Америка қўшма штатларининг Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Россия давлатига қарашли руслар АҚШ сайловида аралашганини иддао қилди. Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги хабар берди.   

Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Путинга ишонмади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Майк Помпео сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг Москва АҚШдаги президентлик сайловларига алоқадор эмаслиги ҳақидаги сўзлари ёлғондан иборат.

Руслар 2016 йилда АҚШ президентлиги сайловларига аралашишга уринган, - дея маълум қилди АҚШ Марказий разведка идораси Майк Помпео. Унинг сўзларига кўра, улар Кремль билан бевосита алоқадор бўлган.

Лекин Россия давлати ҳозиргача Америка разведка идорасининг АҚШ сайловларида русларнинг аралашганлиги ҳақидаги иддаоларини инкор этиб келади.