Россия: НАТОнинг мақсади Европада «ҳарбий Шенген» зоналарини ташкил
(last modified Mon, 12 Mar 2018 13:11:22 GMT )
март 12, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • Россия: НАТОнинг мақсади Европада «ҳарбий Шенген» зоналарини ташкил
    Россия: НАТОнинг мақсади Европада «ҳарбий Шенген» зоналарини ташкил

Россия Мудофаа вазирлиги НАТО Европада «ҳарбий Шенген» зоналарини ташкил этаётганлигини маълум қилди

Россия ҳарбийлари томонидан мамлакат чегараларида НАТО давлатлари ўқув машғулотларининг қайд этилиши, альянс батальонларининг Польша ва Болтиқ давлатлари ҳудудига ташланиши Шимолий Атлантика ҳарбий блоки раҳбариятининг янги устувор вазифаси Европа ичкарисида ҳарбий Шенгенни ташкил этишдан иборат эканлигидан гувоҳлик беради. Россия Мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал-полковник Александр Фомин мазкур баёнот билан чиқиш қилди. Бу ҳақда Россиянинг Красная звезда рўзномаси маълум қилди. 

Унинг сўзларига қараганда, НАТО томонидан ўрнатилаётган режимнинг моҳияти ўз қўшинларини Россия чегаралари йўналишида ташлаш вақтини максимал даражада қисқартиришдан иборат. Фақат ўтган йилнинг ўзида россиялик ҳарбийлар Россиянинг ғарбий чегаралари яқинида 50 дан ортиқ ўқув машғулотларини қайд этган.

Бундан ташқари, НАТОнинг тўртта батальон тактик гуруҳини Польша ва Болтиқ давлатлари ҳудудига ташлаш якунланган.  «Натижада Россия чегаралари яқинидаги НАТО қўшинлари контингенти 10 мингдан ортиқ  ҳарбий хизматчига ошган», — дейди вазир ўринбосари

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон АҚШнинг сувости кемалари Россияни йўқ қилиб юбора олиши ҳақида маълум қилган эди. 

Ёрлиқ