Могерини: Европа Иттифоқи Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолиш истагида
-
Могерини: Европа Иттифоқи Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолиш истагида
Европа Иттифоқи Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолиш учун барча имкони бор ишни қилмоқчи ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви бу позиция бўйича бирдамликни намойиш қилди.
Европа Иттифоқи Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолиш истагини билдирди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини матбуот анжуманда айтиб ўтди.
Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолиш учун барча имкони бор ишни қилмоқчи ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви бу позиция бўйича бирдамликни намойиш қилди.
“Шуни айтишим мумкин, мен музокаралар столи атрофида ядровий келишувни сақлаб қолиш масаласа бўйича якдилликни ва барча томонлар бу келишувни бажаришга содиқ бўлиб қолиши учун имкони бор барча ишни қилишимиз зарурлигини кўрдим”, деб айтган Могерини.
Могерини музокараларда Эронга қарши бирор-бир қўшимча санкциялар киритиш масаласи кўтарилмаганини тасдиқлади.