Сергей Лавров: Москва Ғарб давлатларининг сурбетлигига жавоб қайтаради
(last modified Wed, 28 Mar 2018 12:53:37 GMT )
март 28, 2018 17:53 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Москва Ғарб давлатларининг сурбетлигига жавоб қайтаради
    Сергей Лавров: Москва Ғарб давлатларининг сурбетлигига жавоб қайтаради

Россия Ғарб мамлакатлари сурбетлигига чидаб турмайди ва дипломатларнинг чиқариб юборилишига жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси доирасида маълум қилди.

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, "Хулоса шундан иборатки, биз замонавий дунёда, замонавий Европада мустақил давлатлар жуда кам қолаётгани ҳақида таъкидлаб ўтиб, тўғри гапирган эдик. Бир ёки икки дипломатдан мамлакатни тарк этиш сўралганида, биз бу жуда катта босим, шантаж натижаси эканини биламиз. У Вашингтоннинг халқаро аренадаги воситасидир. Британия бош вазири Тереза Мэйнинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланиши бўйича иш юзасидан берган баёноти англосаксон, Британия адлия тизимини шунчаки пастлатади", - дея таъкидлаб ўтди Россия ташқи ишлар вазири.

Унинг сўзларига кўра, ғарбдаги давлатларнинг бу қарори “ҳукмрон элиталар халқ овозига қулоқ тутиш истагида эмаслигини” англатади. "Менга материалларни кўрсатишди – Германиянинг Welt нашри аҳоли ўртасида сўров ўтказиб, Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги саволни ўртага ташлади. 80 фоиздан ортиғи рад жавобини берди. Шунинг учун тўғридан тўғри демократия механизмларини ҳам кўпроқ қўллаш керак", - дея таъкидлаб ўтди Лавров.

АҚШ, Канада, Украина ва Европа Иттифоқининг 14 давлати Британия ортидан россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарори ҳақида бирин-кетин маълум қилишди. Бу орқали ушбу давлатлар Британияда март ойи бошида Англиянинг Солсбери шаҳрида кимёвий модда билан заҳарланган Сергей Скрипаль ишида расмий Лондонни қўллаб-қувватлашини намойиш этишди.

Ёрлиқ