БМТ бош котиби Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилди
(last modified Mon, 23 Apr 2018 13:00:19 GMT )
апрел 23, 2018 18:00 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилди
    БМТ бош котиби Эрон ядровий келишувини ҳимоя қилди

Антониу Гутерреш якшанба кунги чиқишида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувни сақлаб қолишни яна бир бор таъкидлад

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби якшанба кунги чиқишида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувни сақлаб қолишни яна бир бор таъкидлади. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Антониу Гутерреш Шведциянинг Даг Ҳаммаршўлд фондидаги чиқишида Эрон ядровий битимини халқаро ҳамжамиятнинг ютуқлари деб ҳисоблади ва ушбу халқаро келишув дунё барқарорлигини сақлаб қолиш учун лозим деб айтди. 

БМТ бош котиби бундан олдин ҳам Эрон ядровий келишувини сақлаб қолишни бир неча бор таъкидлаб ўтган эди. Жорий йилнинг 22 март кунида ҳам Брюсселда Европа иттифоқи етакчиларининг йиғилишида Британия, Германия ва Франция давлатларининг раҳбарлари ўзаро учрашган чоғларида ўз мамлакатларининг ядровий келишувда қолишларини таъкидлашган эди. 

Европа мамлакатларининг бошқа расмийлари ҳам шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерини охирги ойларларда Эрон ядровий битимини халқаро ҳамжамиятга таалуқли эканлигини кўп маротаба таъкидлаб ушбу халқаро келишувни қўллаб-қувватлади. 

Ёрлиқ