Трампнинг араб мамлакатларига нисбатан масхараомуз сўзлари
(last modified Thu, 26 Apr 2018 12:16:58 GMT )
апрел 26, 2018 17:16 Asia/Tashkent
  • Трамп
    Трамп

АҚШ президенти Вашингтон давлатининг ҳимоятлари бўлмаганида айрим араб давлатлар бир ҳафта ҳам дош бера олмайди деб айтди.

Россия Алявм ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп франциялик касбдоши Эммануэль Макрон билан ўктазган матбуот конференциясида   Вашингтон давлатининг ҳимояти бўлмаганида баъзи бир араб мамлакатлари ҳатто бир ҳафта дош бера олмайди, бинобарин бу давлатлар Вашингтон ёрдамларини қоплаб, харажатларини тўлашиши керак деб таъкидлади.

Трамп  Вашингтоннинг ҳимоятисиз бир ҳафта дош бера олмайдиган араб мамлактларининг номини тилга олмасдан  Вашингтон давлати  ушбу бой араб давлатларни ҳимоя қилиш учун 7 триллион доллар харажат этди ва яқинда АҚШ ҳарбий кучлари  минтақадаги ўз ўрнини айни ушбу мамлакталар ҳарбийларига топширади деб қўшимча қилди.

АҚШ президенти олдинроқ ҳам   Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳига қарши уруш учун етарлича пул тўламаганлари туфайли Форс Кўрфази зоннасидаги мамлакталар жумладан Саудия  Арабистони ва БААни қаттиқ танқид қилганди.

Ёрлиқ